Сардор Мамадалиев 41 ёшни қарши олди! (видео)

Хонанда Сардор Мамадалиев 10 октябрь куни 41 ёшни қарши олди. Санъаткорнинг туғилган кунидан олинган турли видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалиб, мухлислар эътиборини тортди.
Видеоларда хонанданинг яқин дўстлари ва ҳамкасблари даврасида туғилган кунини нишонлагани акс этган. Байрамнинг энг самимий лаҳзаларидан бири эса Сардор Мамадалиевнинг ўғли отасини таваллуд куни билан табриклаб, унга чиройли тилаклар билдирган лавҳалар бўлди.
Шунингдек, хонанда даврада жонли ижрода қўшиқлар куйлаб, меҳмонларга кўтаринки кайфият улашган. Байрамдан тарқалган видеолар остида мухлислар ва кузатувчилар ҳам санъаткорни туғилган куни билан табриклаб, унга узоқ умр, сиҳат-саломатлик ва ижодий муваффақиятлар тилаган.
Сардор Мамадалиевнинг таваллуд куни акс этган лавҳалар унинг мухлислари орасида илиқ таассурот қолдирди.
Маълумот учун, Сардор Мамадалиев 1985 йил 10 октябрда туғилган. Хонанда “Дада”, “Кўнглимда бир ёр”, “Карвон”, “Бир кеча” ва “Тўйлар муборак” каби қўшиқлари билан мухлисларга яхши таниш.






























Изоҳлар 0
…