Samsung яримўтказгичлар танқислиги 2028-йилгача давом этишини маълум қилди

Дунёдаги енг йирик хотира микрочиплари ишлаб чиқарувчиси ҳисобланган Samsung компанияси прогнозига кўра, глобал миқёсдаги яримўтказгичлар танқислиги 2028-йилгача давом етиши мумкин. Компаниянинг хотира бўлинмаси ижрочи вице-президенти Чжаджун Ким 2027-йилда таклиф танқислиги жорий йилгагига нисбатан кучайиши ва бу ҳолат 2028-йил давомида ҳам сақланиб қолишини таъкидлаган.
Жаҳон бозорида яримўтказгичлар тақчиллиги кутилганидан ҳам узоқроқ давом этиб, яқин йилларда янада кескин тус олиши мумкин. Дунёдаги энг йирик хотира микрочиплари ишлаб чиқарувчиси ҳисобланган Samsung компанияси мазкур танқислик 2028-йилгача сақланиб қолишини прогноз қилмоқда. Ушбу баёнот глобал технология бозорида жиддий хавотирларни келтириб чиқараётгани билан бирга, соҳа келажагига таъсир кўрсатувчи муҳим омилга айланмоқда. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
ixbt.com нашрининг хабар беришича, Samsung раҳбарияти чип ишлаб чиқариш бўйича ўта юқори молиявий кўрсаткичларни эълон қилгач, мазкур узоқ муддатли прогнозни маълум қилган. Компаниянинг хотира бўлинмаси ижрочи вице-президенти Чжаджун Ким таҳлилчилар билан мулоқотда 2027-йилда таклиф танқислиги жорий йилгагига нисбатан янада кучайиши ва бу ҳолат 2028-йил давомида ҳам сақланиб қолишини алоҳида таъкидлаган.
Молиявий сакраш ва стратегик шартномалар
Қайд этилишича, Samsung яримўтказгичлар бўлинмасининг операцион фойдаси ўтган йилнинг мос даври билан солиштирганда 250 мартадан зиёд ошиб, 89,2 триллион вонни (тахминан 61,7 миллиард доллар) ташкил этган. Ушбу улкан молиявий муваффақият фонида компания акциялари аввалига 8 фоизга сакраб, кейинчалик пайшанба куни 1,1 фоизга пасайиш кузатилган.Юзага келиши мумкин бўлган бозор тебранишлари ва рискларни камайтириш мақсадида Samsung дунёдаги бешта йирик маълумотлар маркази компанияси билан узоқ муддатли етказиб бериш шартномаларини имзолаган. Шунингдек, яна бешта йирик корхона билан ҳам шунга ўхшаш битимлар якуний босқичда экани маълум қилинди, бироқ ҳамкорларнинг номлари ошкор этилмаган.
Бозор мувозанати ва ички қийинчиликлар
Компания вакилининг сўзларига кўра, узоқ муддатли контрактлар камида беш йил давом этади ва келгусида Samsung умумий қувватининг 60 фоиздан 70 фоизигача бўлган қисмини қамраб олади. Ушбу битимлар капитал инвестициялар хатарларини суғурталашга қаратилган олдиндан тўловлар ҳамда минимал нархшакллантириш механизмларини ўз ичига олади.Шу билан бирга, чип нархларининг кескин ўсиб кетиши компаниянинг бошқа йўналишларига салбий таъсир кўрсатди. Хусусан, яримўтказгичлар қийматининг ошиши Samsung мобил бўлинмасига қаттиқ зарба бериб, у 700 миллиард вон миқдорида зарар кўрганини маълум қилган. Бу эса технология гигантлари учун таъминот занжиридаги мувозанатни сақлаш нақадар мураккаб эканини яққол кўрсатади.






























Изоҳлар 0
…