Актриса Барчин Ғофуровага юборилган сирли гуллар тармоқларда муҳокамада!

Актриса Барчин Ғофуровага шахси ошкор этилмаган инсон томонидан чиройли гуллар совға қилинди. Санъаткор бу ҳақда ижтимоий тармоқда видео жойлаб, унга эътибор кўрсатган инсонга самимий миннатдорлик билдирди.
"Меҳрибон, самимий, сирли инсон, лабларимга табассум улашадиган сизга каттакон раҳмат. Эътибор учун", деб ёзди актриса видео остида.
Кадрларда Барчин Ғофурованинг гуллардан мамнун бўлгани ва кайфияти кўтарилгани кўринади. Бироқ у совғани ким юборганини очиқламаган.
Пост эълон қилингач, мухлислар изоҳларда турли тахминлар билдиришди. Айримлар актрисани хурсанд қилган инсон ким эканига қизиқиш билдирса, бошқалар унга илиқ тилаклар ёзиб қолдирди.































Изоҳлар 0
…