Шаҳло Салаева ва Вейсел Дулгернинг Ўзбекистондаги тўйидан ёрқин лавҳалар (видео)

Шаҳло Салаева ва Вейсел Дулгернинг Ўзбекистондаги тўйидан ёрқин лавҳалар (видео)
Қисқача

Хоразмлик хонанда Шаҳло Салаева ва туркиялик санъаткор Вейсел Дулгернинг навбатдаги никоҳ тўйи 30 июл куни Хоразмдаги “Боғи Ерам Паласе” тўйхонасида бўлиб ўтди. Мазкур тадбирдан олинган видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда ва юқори кайфиятда ўтгани кўринмоқда. Маросимда келин-куёвнинг яқинлари, дўстлари ҳамда Ботир Қодиров, Ҳулкар Абдуллаева, Муродбек Қиличев каби таниқли санъаткорлар жам бўлди.

Кеча, 30 июль куни, хоразмлик хонанда Шаҳло Салаева ва туркиялик санъаткор Вейсел Дулгернинг навбатдаги никоҳ тўйи Хоразмдаги “Bog‘i Eram Palace” тўйхонасида бўлиб ўтди.

Тўй маросимидан олинган кўплаб видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Кадрларда байрамона тадбир юқори кайфиятда, кўтаринки руҳда ва чиройли тарзда ўтгани кўринади. Маросимда келин-куёвнинг яқинлари, дўстлари ҳамда санъаткорлар жам бўлган.

Тўйга ташриф буюрган санъаткорлар орасида Ботир Қодиров, Ҳулкар Абдуллаева, Муродбек Қиличев ва бошқа таниқли ижодкорлар ҳам бор. Улар ўз чиқишлари билан тўйга янада кўтаринки кайфият бағишлаган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолар остидаги изоҳларда эса фойдаланувчилар келин-куёвни самимий тилаклар билан табриклаб, уларга оилавий бахт ва узоқ умр тиламоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар