Соҳиба образи билан танилган актриса нима сабабдан кеч турмуш қургани ҳақида очиқ гапирди

Соҳиба образи билан танилган актриса нима сабабдан кеч турмуш қургани ҳақида очиқ гапирди

Соҳиба образи орқали танилган актриса Фотима Назарова 2022 йилдаги интервьюсида нима сабабдан кеч турмуш қургани ҳақидаги саволга жавоб берган.

Суҳбат давомида актрисадан: “Нега кеч турмуш қургансиз?” деб сўрашган. У эса бу борада ўз фикрларини самимий тарзда билдириб, умр йўлдошини кутиб яшаганини айтган.

“Ўғил боланинг уйлангиси келса, ота-онаси совчиликка боради. Ҳиндистонда яшаганимда, ўзим совчи бўлиб борармидим? Тақдиримда қандай инсон бор экан, қачон учраркан, деб кутиб яшайверганман. Аслида, Аллоҳ чевар-да”, — дея жавоб берган актриса.

Шундан сўнг Фотима Назарова Ҳиндистоннинг машҳур “Ом Шанти Ом” фильмидан парча келтирган. Актрисанинг жавоби унинг турмуш қуриш масаласида ўз тақдирини кутгани ва бу борада Яратганнинг иродасига ишонганини кўрсатади.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар