Актриса Фотима Назарова Комила Лолонинг ўлими ҳақидаги чалкаш хабарларга нуқта қўйди (видео)

«Қалпоқ» ҳажвий кўрсатувидаги Соҳиба образи орқали танилган актриса Фотима Назарова ижтимоий тармоқларда Комила Лоло билан боғлиқ чалкашликларга изоҳ берди.
Актрисанинг айтишича, сўнгги пайтларда унга кўплаб одамлар қўнғироқ қилиб, Комила Лоло вафот этгани ҳақидаги хабарларни сўрашмоқда. Фотима Назарова эса бу борада адашмаслик кераклигини таъкидлади.
Унинг тушунтиришича, Сурхондарёлик блогер Комила Лоло вафот этган, бироқ актриса Комила Лоло ҳаёт ва соғ-саломат.
«Комила Лоло ўлдими? Ҳа! Аммо адаштирманг: Сурхондарёлик блогер Кaмила Лоло вафот этган, актриса Комила Лоло эса тирик ва соғ-саломат», — дея изоҳ берди Фотима Назарова.
Ушбу мурожаатдан сўнг ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ҳам турли фикрларни билдирмоқда. Айримлар бу хабарни эшитиб ҳайрон қолганини ёзган бўлса, бошқалар актрисага узоқ умр ва сиҳат-саломатлик тиламоқда.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…