«Қизингизми ёки рафиқангизми?» — Фаррух Комиловнинг қизи билан боғлиқ қизиқ ҳолат (видео)

ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
- Хонанда Фаррух Комилов «Ширчой» кўрсатувида 19 ёшида уйлангани ва 16 ёшга кираётган қизи билан бирга бўлганида одамлар уларни эр-хотин деб ўйлашлари ҳақида сўзлаб берди.
- Санъаткор 20 ёшида ота бўлгани ва қизининг ёш кўриниши туфайли атрофидагилар кўпинча уларни ота-қиз деб танимаслигини таъкидлади.
- Суҳбат давомида хонанда қизини яқин келажакда турмушга узатиш ота учун оғир кечишини тан олди.
Хонанда Фаррух Комилов «Ширчой» кўрсатувида оиласи ҳақида қизиқарли маълумотларни ошкор қилди. Санъаткор 19 ёшида турмуш қургани, 16 ёшга кираётган қизи билан кўриниш берганида эса одамлар уларни ота-қиз эмас, эр-хотин деб ўйлашлари ҳақида гапирди.
Кўрсатув бошловчилари хонандадан қизи билан турли жойларга борганда одамлар уларни қандай қабул қилиши билан қизиқди.
«Кўп жойга борганингизда қизингиз билан ўтирсангиз, нима дейишади? Қизингиз демай, турмуш ўртоғингизми, деб сўрашмайдими?» — дея савол берди бошловчилар.
«Қизимга: “Турмуш ўртоғингизми?” деб айтишади», — дея жавоб берди Фаррух Комилов.
Шундан сўнг бошловчилар хонанданинг эрта оила қурганига эътибор қаратди. Улар санъаткор 21–22 ёшларида турмуш қурган бўлса керак, деб тахмин қилди. Бироқ Фаррух Комилов бундан ҳам ёш бўлганини айтди.
«19 ёшимда уйланганман. Тўйимдан икки ой ўтиб, 20 ёшга тўлганман», — деди хонанда.
Бошловчилар унинг ёш кўринишини ҳам айнан эрта оила қургани билан боғлаб, қизининг ёшини сўради. Санъаткор қизи 16 ёшга кираётганини ва яқинда лицейга ўқишга кирганини маълум қилди.

Суҳбат давомида бошловчилардан бири яна бир қизиқарли мавзуни кўтарди. У яқин икки-уч йил ичида хонанда қизини узатиши, тўйда ёш қуда бўлиб туриши мумкинлигини айтиб, қизини турмушга бериш ота учун қанчалик оғир бўлиши ҳақида сўради.
«Ҳеч тасаввур қилганмисиз, қизингизни узатадиган кун келишини? Ахир қизини турмушга бераётган ота гўё юрагининг бир парчасини узатиб юбораётгандек бўлади. Бу ҳақда ўйлаб кўрганмисиз?» — дея юзланди бошловчи.
Фаррух Комилов эса бу ҳақда ҳали жиддий ўйламаганини, аммо қизини узатиш осон бўлмаслигини таъкидлади.
«Йўқ, менимча, ҳозир ёнимда-ку. Барибир оғир бўлса керак», — деди у.
Кўрсатувдан сўнг ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ҳам хонанданинг ёш кўринишига эътибор қаратмоқда.






























Изоҳлар 0
…