
АҚШлик машҳур актёр Рэнс Ховард 89 ёшида оламдан кўз юмди. Бу ҳақида унинг ўғли Рон Ховард маълум қилган.
Роннинг айтишича, унинг отаси ҳамиша нафсоният ва юксак даражадаги одоб-аҳлоқ мувозанатига амал қилиш иқтидори билан ажралиб турган. Шунингдек, режиссёр отасининг актёрлик санъатига бўлган интилиши оиланинг бошқа аъзолари тақдирида ҳам асосий ролни ўйнаганини айтиб ўтди.
Рэнс фаолияти давомида 270 дан ортиқ роллар ижро этган ва сўнгги йилларда фақат ўғлининг фильмларида суратга тушган. Улар орасида “Апполон 13”, “Нокдаун”, “Ақл ўйинлари” фильмлари жуда машҳур, дейди “Rg.ru” нашри. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг