22:10 / 14.02.2018
34 265

Миллат хоинларини таниб олинг!

Миллат хоинларини таниб олинг!
Фаҳш ишларга, зинога чақирадиган (туркчами, мексиканикими, бало-баттарми, фарқи йўқ) сериалларга овоз бериш, дубляж хизмати учун ҳақ олиш ҳаромдир. Ким унга овоз берса, ҳаром иш қилибди, боласига ҳаром луқма едирибди. Ўша сериаллар эфирга узатилиши йўлида ишлаганлар ҳам ҳаром-нопок иш қилган бўлади. Уларни аввал ҳам миллат хоинлари деб атагандим. Ҳозир ҳам миллатнинг энг ашаддий хоинлари, бузғунчи, иккиюзламачи, мунофиқ кимсалар деб биламан. Бошқаларни ҳам жаҳолатга, разолатга қарши курашишга чақираман.

Сериалларни зудлик билан тўхтатинглар! Акс ҳолда охири ёмон бўлади!

Қардош Туркия билан алоқаларимиз тиклангани яхши, албатта. Лекин бу, уларнинг маънан бузуқ, ёмонликка ундайдиган сериалларини қўйиш мумкин дегани эмас. Туркларда ҳам бор яхши, мазмунли сериаллар. Нега улар қолиб, айнан шаҳватпарастликка мойил қилувчи, оилалар тинчлигини бузадиган, имонга, одоб-ахлоққа раҳна соладиган чиқинди сериаллар берилмоқда? Бунинг ортида кимлар турибди ўзи? Қани, мард бўлса, ҳақ бўлса, чиқсин, ўзини кўрсатсин, нима учун, қандай мақсадда бундай аҳмоқона сериаллар бераётганини тушунтирсин!

Балки, мен нотўғри ифодалагандирман, балки бошқа сабаби бордир. Хуллас, айрим инсонлар сериаллар ҳақидаги постимни “Телевидениеда ишлаш ҳаром экан?” деб тушунишяпти. Йўқ, азизлар, мен ундай демадим. ЎзМТРКда ишлаш ҳаром деб айтмадим. Балки миллатимиз шаънини булғаётган, ёшлар одобини бузаётган, жуда кўп зарари тегаётган фаҳш аралаш сериалларни эфирга узатиш, уни тайёрлашда қатнашиш жоиз эмаслиги ҳақида гапирдим.
Зиёвуддин РАҲИМ


Манба: azon.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Миллат хоинларини таниб олинг!