16:45 / 07.11.2018
5 003

Янни Хрисомаллис Тошкентда концерт беради

Янни Хрисомаллис Тошкентда концерт беради
Юнонистонлик композитор ва дирижёр Янни Хрисомаллис 2019 йилнинг 17 февралида Халқлар дўстлиги саройида концерт беради.

Кўп миллатли оркестр бастакорнинг энг яхши асарларини ижро этади.

Янни Хрисомаллис турли мусиқий асбоблар ижросини бириктира олган истеъдодли мусиқачи сифатида эътироф этилади. 1993 йилда Хрисомаллис йилнинг энг яхши инструментал таркиби учун “Грэмми” мукофотига сазовор бўлган. Мусиқий жамоада Самвел Ервинян, Армен Мовсесян ва Саяка Катсукилар скрипка, Педро Эустачe дамли чолғулар, Виктор Эспинола арфа мусиқий асбоблари билан ижод қилишади.

Янни Хрисомаллис турли услублардаги мусиқий альбомларни ишлаган. Яннининг энг машҳур асарлари орасида “Blade Runner” фильмига ишлаган мусиқаси эътироф этилади. Мусиқий асар Вангелис (Эвангелос Одиссеас Папатанасиу) билан биргаликда яратилган.

Янни Хрисомаллиснинг Ўзбекистонга ижодий сафари 13 октябрга белгиланган эди. Бироқ Яннининг соғлиғидаги айрим муаммолари туфайли шу кунга белгиланган концерт дастури кечиктирилганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Янни Хрисомаллис Тошкентда концерт беради