14:13 / 22.01.2020
16 587

«Шайтанат» сериалида Зайнаб ролини ижро этган актриса нима сабабдан алмаштирилган эди?

«Шайтанат» сериалида Зайнаб ролини ижро этган актриса нима сабабдан алмаштирилган эди?
«Шайтанат» сериалида Асадбекнинг қизи Зайнаб ролини ижро этган актрисалар Наврўза Бийнозова ҳамда Раъно Шодиева.
Фото: «Дарё»

Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев «Дарё» интернет-нашри учун интервью берди. Ёдгор Саъдиев суҳбат давомида «Шайтанат» сериалидаги Асадбекнинг қизи Зайнаб образини ижро этаётган Наврўза Бийназарова сериалнинг 7-қисмида актриса Раъно Шодиевага алмашиб қолиш сабаби ҳақида гапириб берди.

- Буни очиқ айтишим мумкин. Бу масалада юрагим хуруж қилишига озгина қолган. Бу ишланган нарса, мен буни аниқ биламан. Ҳозир гапиришни ҳожати ҳам йўқ. Зайнаб ролини ижро этаётган Наврўза Бийнозова келди-да, мен ҳали турмушга чиқмаганман, у қиз ‘наркоман’ бўлар экан, деди. Лекин сен ўқиган эдинг-ку! Йўқ, мен ўйнамайман деган. Ана ундан сўнг менда жуда катта муаммо пайдо бўлди.

Кейин мен ўйлай бошладим. Очиғини айтсак, ўзи мен бошида Наврўза Бийнозовани Зайнаб ролини ўйнашини хоҳламаган эдим. Буни шунақа қилиб ўтказишди. Тоҳир Маликни ҳам ўртага қўшиб, охири Тоҳир ака ‘бўлади-ку, яхши-ку’, деганига бадиий раҳбар сифатида майли деганман.

Кейин бахтимга Раъно Шодиева чиқди. Мен унга айтганман, ‘мана шу ролни ўйнайсан, кейин сен Раъно Шодиева бўласан. Халққа таниласан, унвонлар ҳам оласан’, деганман. Бу гап уни эсидами, йўқми, билмадим. Лекин Раъно унақа эмас, у билади. Алмашгани ҳам яхши бўлган, чунки сериалнинг кейинги қисмларини Наврўза тортолмасди. Актриса сифатида, чунки у актриса эмас эди.

Буни Раъно тортиб кетди, ҳаттоки ўша битта эпизодида, ҳалиги, Кесак полвон билан ‘Отам нима касал’ деган эпизодининг ўзида ҳолатга кириб, кўзидан ёшлар оқиб кетган. Биз учун у яхшилик эди. Биз баҳо сифатида қарайдиган бўлсак, тўртни бешга алмаштирдик. Наврўза ҳам ўзининг роли бўйича эплаб чиқиб кетган. Ўзининг сокинлиги билан, Жаҳонгир Қосимовнинг, бизнинг айтган гапларимиз билан. Лекин буёғини эплаши учун катта маҳорат керак эди, - дейди Ёдгор Саъдиев.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » «Шайтанат» сериалида Зайнаб ролини ижро этган актриса нима сабабдан алмаштирилган эди?