Раъно Шодиева 47 ёшни қарши олди (видео)
1 дақиқа ўқиш939

Бугун таниқли актриса Раъно Шодиева таваллуд айёмини нишонламоқда. Санъаткор 47 ёшни қарши олди.
Актриса қувончли кун муносабати билан Instagram саҳифасида видео улашиб, унга “Happy... happy... b-day!” дея изоҳ қолдирди. Унинг кузатувчилари ҳам актрисани туғилган куни билан муборакбод этиб, самимий тилакларини йўллашмоқда.
Маълумот учун, Раъно Шодиева 1979 йил 12 август куни Самарқанд вилоятида таваллуд топган. У йиллар давомида ўзининг ёрқин роллари билан томошабинлар меҳрини қозонган.
Актриса “Шайтанат”, “Ўтов”, “Ташландиқ”, “Ватан”, “Иснод” каби кўплаб машҳур фильмларда образлар яратган.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар
































Изоҳлар0
…