00:30 / 25.10.2020
3 105

Ўзжан Дениз кўнгил қўйган машҳур турк актрисалари (фото)

Ўзжан Дениз кўнгил қўйган машҳур турк актрисалари (фото)
Ўзжан Дениз – машҳур турк актёри, хонанда, бастакор, режиссёр ва сценарий муаллифидир. Актёрнинг мухлисларини нафақат Туркияда, балки дунёнинг ҳар қандай бурчагидан топиш мумкин. Турк сериалларининг қаҳрамони ҳаётда ҳам ўзининг келишган кўриниши билан аёлларни мафтун этишни билади.

Фото: «Яндекс Дзен»
«Июнь оқшоми», «Тақдирга қарши муҳаббат», «Истанбуллик келин» сериаллари Ўзжан Дениз билан боғлиқ бир қанча ишқий муносабатларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлган. Актёр аёл латофатини жуда яхши ҳис қилади, у танлаган гўзал хонимлар чиндан ҳам кўриниши билан барчани лол қолдиради. Марҳамат, маҳоратли ва ҳамиша жиддий образлар орқали танилган машҳур турк актёри Ўзжан Дениз қайси актрисаларга кўнгил қўйгани ҳақида билиб олинг.

Хандан Дениз

Фото: «Яндекс Дзен»
1990 йилларнинг бошида Озжан Дениз юлдуз сифатида танилиб улгурган эди. Айнан шу пайтда у Мюнхенда Хандан билан учрашган. 1991 йилда эса жуфтлик ўзининг никоҳ тўйини эълон қилган. Уларнинг турмуши 10 йил давом этди. Ажримнинг ташаббускори эса Хандан бўлди. Сабаби у Ўзжанни хиёнатда айблаган эди.

Фаҳрие Эвжан

Фото: «Яндекс Дзен»
2011 йил якунида «Менинг уйим сенсан» фильмида Туркиянинг гўзал актрисаси Фаҳрие Эвжан билан Ўзжан Дениз роль ижро этди. Фильм саҳнасидаги муҳаббат туйғулари ҳаётга ҳам кўчди. Ўзжан ва Фаҳрие ўртасида ишқий муносабатлар шу тарзда бошланди. Фақат жуфтликнинг характерлари бир-бирига мос келмади. Уларнинг доимий равишда бўладиган жанжаллари муносабатларнинг совишига олиб келди. Шунингдек, Фаҳриенинг инжиқликларидан Ўзжан ақлдан озди. Натижада гўзал юлдуз жуфтлиги ажрашишга қарор қилди.

Айча Айшин Туран

Фото: «Яндекс Дзен»
Кейинроқ Ўзжан саҳнадаги яна бир ҳамкасбини севиб қолди. Бу сафар у ёш ва кўзлари кўк Айча Айшин Туран эди. Жуфтлик «Қора гул» мелодрамаси суратга олинаётган пайтда учрашди. 2015 йилда «Ёқимли ва хавфли» фильмида Айча роль ижро этди. Фильм режиссёри ва сценарий муаллифи эса Ўзжан эди. Бу воқеа гўёки никоҳ маросимига йўл очгандек бўлди, сабаби Ўзжаннинг онаси ҳам уларнинг турмушига рози эди. Аммо ҳамма кутганидек бўлмади.

Фейза Актан

Фото: «Яндекс Дзен»
Аммо 2018 йилда Ўзжан ҳаётида мўъжиза содир бўлди. У Фейза Актан билан турмуш қурди. Фейза турмуш ўртоғидан 20 ёш кичкина эди. Кўп ўтмай уларнинг Кузей исмли ўғли дунёга келди. 2019 йил улар расман ажрашишга қарор қилди ва ҳозирда улар дўстона муносабатини сақлаб қолган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)