Бурак Ўзчивитни мухлис кутилмаганда ўпиб олди: Фаҳрие Эвженнинг муносабати муҳокамаларга сабаб бўлди

Туркиялик актёр Бурак Ўзчивит иштирокидаги тадбирлардан бирида кутилмаган воқеа юз берди. Россиялик мухлислардан бири актёрга яқинлашиб, уни тўсатдан ўпиб олди. Бундай ҳолатга тайёр бўлмаган актёр эса ҳайратда қолди ва дарҳол ўзини мухлисдан четга олди.
Мазкур воқеа акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалиб, фойдаланувчилар орасида турли мунозараларга сабаб бўлди. Айримлар мухлиснинг бу ҳаракатини ноўрин деб баҳолаган бўлса, бошқалар актёрнинг кутилмаган вазиятдаги муносабатига эътибор қаратди.
Бироқ воқеадан кейин энг кўп муҳокама қилинган мавзулардан бири Бурак Ўзчивитнинг турмуш ўртоғи, актриса Фаҳрие Эвженнинг муносабати бўлди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видео остида фойдаланувчилардан бири актрисанинг бу ҳолатга қандай қараши ҳақида изоҳ қолдирди.
Кутилганидан фарқли равишда, Фаҳрие Эвжен вазиятга кескин муносабат билдирмади. У мазкур изоҳга юракча эможиси билан жавоб қайтарди. Актрисанинг қисқа ва сокин муносабати фойдаланувчилар эътиборини тортиб, муҳокамаларга янада қизиқ тус берди.

Шу тариқа, мухлиснинг кутилмаган ҳаракати билан бошланган воқеа нафақат Бурак Ўзчивитнинг реакцияси, балки унинг рафиқаси Фаҳрие Эвженнинг ноодатий жавоби сабаб ҳам ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинмоқда.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…