09:26 / 04.05.2021
3 648

Маданият вазирлиги 1 май куни ўтказилган концертда Совет Иттифоқи байроғи кўтарилгани юзасидан баёнот берди


Фото: Facebook / @uzbrsgov
Ўзбекистон Маданият вазирлиги 1 май куни Тошкентдаги «Халқлар дўстлиги» санъат саройи олдида ташкил этилган очиқ концерт вақтида Совет Иттифоқи байроғи кўтарилгани юзасидан расмий баёнот берди.

«Ижтимоий тармоқларда ушбу концерт давомида томошабинлар орасида кимларнингдир қизил байроқ кўтаргани ҳолати акс этган суратлар кенг тарқалиб, кескин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур вазиятга Маданият вазирлиги қуйидагича муносабат билдиради.
Михаил Турецкий мусиқа холдинги томонидан 2018—2019 йиллар давомида 14 та давлатда концерт дастурлари намойиши ўтказилган. 2020 йилда ҳам пандемияга қарамай Европанинг 13 та давлатида концерт дастурлари ташкил этилган.

Шунингдек, 2021 йилнинг 30 апрель куни Душанбе ҳамда 2 май куни Бишкек шаҳарларида ҳам халқлар ва миллатлар ўртасидаги ҳамдўстлик, маданий алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадига йўналтирилган мусиқий дастурларни тақдим этган.

Маданият вазирлиги ушбу концерт дастурининг Ўзбекистонда ўтказилишида ҳамкор ҳисобланиб, фақат саҳнадаги жараёнларга жавобгарликни ўз зиммасига олган. Яъни иштирокчиларнинг саҳнада ўзини тутиши, миллий урф-одат ва анъаналарга зид бўлмаган мусиқий дастурлар тақдим этилишини назорат қилиб, намойишнинг бадиий савияси, етуклигига жавобгар ҳисобланади.

Лекин бугун ҳар биримиз миллийлигимиз, тилимиз, маданиятимиз, урф-одат ва анъаналаримиз тарғиботи йўлида хизмат қилар эканмиз, буни кенг оммага мажбурлаб ёки кескин танқид руҳида эмас, балки ўзимиз намуна кўрсатган ҳолда етказишимиз лозим деб биламиз. Бунга шу юртнинг ҳар бир фарзандини масъул деб ҳисоблаймиз
», — дейилади вазирлик хабарида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Маданият вазирлиги 1 май куни ўтказилган концертда Совет Иттифоқи байроғи кўтарилгани юзасидан баёнот берди