date

Видеоблогер Жейк Пол бокс жангида Майк Перрини нокаутга учратди (видео)

Видеоблогер Жейк Пол бокс жангида Майк Перрини нокаутга учратди (видео)
Таниқли видеоблогер-боксчи Жейк Пол бир оз аввал якунига етган жангда навбатдаги ғалабасини қўлга киритди.

Жейк АҚШнинг Флорида штатида Тампа шаҳридаги Амали-Арена’да ўтган проф бокс оқшомининг марказий жангида собиқ UFC жангчиси, қўлқопли жанглар юлдузи Майк Перрига қарши рингга кўтарилди.

Жангнинг олтинчи раундида Пол номдор рақибини нокаутга учратди.

Шу тариқа, Жейк Полнинг проф боксдаги ғалабалари сони 10 тага етди, ҳисобида 1 та мағлубият ҳам бор. Аслида Пол ушбу оқшомда афсонавий Майк Тайсонга қарши жанг қилиши лозим эди. Аммо Майкнинг соғлиғидаги муаммо сабаб ушбу жанг кечроқ муддатга қолдирилган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Видеоблогер Жейк Пол бокс жангида Майк Перрини нокаутга учратди (видео)