АҚШда хусусий самолёт ҳалокатга учради: бортдаги тўққиз кишининг барчаси ҳалок бўлди

АҚШда хусусий самолёт ҳалокатга учради: бортдаги тўққиз кишининг барчаси ҳалок бўлди

1 ноябрь, якшанба куни АҚШнинг Флорида штатидаги Greenacres шаҳри яқинида хусусий самолёт ҳалокатга учради. Фожиа оқибатида ҳаво кемасида бўлган тўққиз кишининг барчаси ҳаётдан кўз юмди.

Дастлабки маълумотларга кўра, самолёт аҳоли истиқомат қиладиган ҳудудга қулаган. Ҳаво кемаси ерга урилиши билан кучли портлаш содир бўлган ва ёнғин бошланган. Ҳодиса жойида катта чуқурлик пайдо бўлиб, атрофга вайроналар сочилган.

Воқеа ҳудудида ёнғин ва портлаш юз берганига қарамай, дастлабки хабарларга кўра, ерда бўлган фуқаролар орасида жабрланганлар қайд этилмаган. Бу эса ҳалокат аҳоли яшайдиган ҳудудда содир бўлганини ҳисобга олганда, муҳим ҳолат ҳисобланади.

Ҳозирча самолётнинг нима сабабдан қулагани, парвоз вақтида техник носозлик юз берганми ёки бошқа омиллар таъсир қилганми, номаълум. Шунингдек, бортдаги тўққиз кишининг шахси ҳақида ҳам қўшимча маълумот берилмаган.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар