Уч ёшли Невада исмли боланинг 10 та голи можаро келтириб чиқарди

АҚШнинг Флорида штатида уч ёшли Невада исмли боланинг футбол учрашуви можаро билан якунланди. ОАВ хабарларига кўра, у ўзидан каттароқ, тахминан беш ёшли болаларга қарши майдонга тушиб, бир тайм давомида 10 та гол урган.
Воқеадан сўнг боланинг отаси ва бошқа томонлар ўртасида келишмовчилик юзага келган. Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга кўра, можаро ўйин шартлари ҳамда боланинг қайси ёш тоифасида қатнашиши кераклиги борасидаги баҳс билан боғлиқ бўлган.
Вазият кескинлашгач, ташкилотчилар полицияни чақирган. Ҳуқуқ-тартибот органлари ҳодисани жиноий ҳолат эмас, балки келишмовчилик сифатида баҳолаган. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳеч ким ҳибсга олинмаган.
Ҳозирча полиция чақирилишига айнан боланинг 10 та гол уриши сабаб бўлгани тасдиқланмаган.
Сизнингча, болалар футболида ёш ва маҳорат даражаси ўртасидаги фарқни ҳисобга олиб, бундай вазиятларда қандай йўл тутиш керак?































Изоҳлар 0
…