Фото: “Olamsport”
Франциянинг Париж шаҳрида ёзги Олимпиада ўйинлари давом этади. Бугун, 29 июль куни дзюдо баҳсларининг аёллар ўртасидаги -57 кггача бўлган спортчилар ўртасида дастлабки босқич баҳслари бўлиб ўтмоқда.
Дзюдочи Шукуржон Аминова Олимпиада совринлари учун дастлабки қадамини ташлади. Кот д'Ивуар вакили Дабоннега қарши учрашувда ўзбекистон спортчиси ғалаба қозонди ва мусобақани давом эттирадиган бўлди.
Кейинги босқичда у грузиялик Этери Липартелиани билан беллашади.
Аминова Шукуржон Файзулло қизи 2002 йил 16 ноябрь куни Хоразм вилояти Қўшкўпир туманида таваллуд топган. 2017 йилдан халқаро мусобақаларда юртимиз шарафини ҳимоя қилмоқда. Мураббийи Сардор Ниёзметов. Аминова Гран-при мусобақаларида 1 та олтин, турли ёш тоифаларидаги Осиё чемпионатларида 2 та олтин ва 1 та бронза, Ханчжоу-2022 ёзги Осиё ўйинларида 1 та кумуш медалга сазовор бўлган. 2021 йилги жаҳон чемпионатида аралаш жамоавий дастурда бронза медали билан тақдирланган.
Аминова Халқаро дзюдо федерациясининг йўлланмаларни қайта тақсимлаш дастурига кўра -57 кг вазн тоифасида Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди