Парижда аномал иссиқлик оқибатида бир кунда 109 киши вафот этди

1 дақиқа ўқиш1.9K
Парижда аномал иссиқлик оқибатида бир кунда 109 киши вафот этди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Франсия пойтахтида кузатилган аномал иссиқлик оқибатида бир сутка давомида 109 нафар инсон вафот этди.
  • "Франсеинфо" хабарига кўра, 26 июн, жума куни шаҳарда ҳаво ҳарорати қарийб 39 даражагача кўтарилган.
  • Ушбу статистикага фақат уйлар ва жамоат жойларида қайд этилган ҳолатлар киритилган бўлиб, шифохонадагилар қўшилмагани сабабли умумий қурбонлар сони янада юқори бўлиши мумкин.

Франция пойтахти Парижда кузатилаётган аномал иссиқлик жиддий оқибатларга сабаб бўлмоқда. Бир сутка давомида шаҳарда 109 нафар инсоннинг вафот этгани қайд этилди. Бу ҳақда тез тиббий ёрдам хизмати маълумотларига таяниб, “Franceinfo” хабар берди.

Маълум қилинишича, 26 июнь, жума куни пойтахтда ҳаво ҳарорати қарийб 39 даражагача кўтарилган. Ана шу 24 соат ичида тез тиббий ёрдам хизмати томонидан 109 та ўлим ҳолати расман қайд этилган. Таъкидланишича, йилнинг шу даврида Парижда бир кунда ўртача етти нафар инсон вафот этади. Бу эса ҳозирги кўрсаткич одатдагидан бир неча баробар юқори эканини кўрсатади.

Мутахассислар аниқлик киритишича, ушбу статистикага фақат тез ёрдам ходимлари томонидан уйларда ва жамоат жойларида қайд этилган ўлим ҳолатлари киритилган. Шифохоналарда содир бўлган ўлим ҳолатлари эса мазкур ҳисоботга қўшилмаган. Шу боис, умумий қурбонлар сони янада юқори бўлиши мумкинлиги истисно этилмаяпти.

Қайд этилишича, худди шу давр мобайнида тез тиббий ёрдам хизматига 3,4 мингга яқин чақирув келиб тушган. Бу эса иссиқлик туфайли соғлиғи ёмонлашганлар сони кескин ошганини кўрсатади.

Шунингдек, “Family Obsèques” дафн маросимлари бюроси директори Фабьен Юге журналистларга берган интервьюсида аномал иссиқлик оқибатида вафот этганлар сони ортиб бораётгани сабабли Париждаги морглар деярли тўлиб кетганини маълум қилди.

Мутахассислар аҳолини куннинг энг иссиқ вақтларида имкони борича ташқарига чиқмасликка, кўпроқ сув истеъмол қилишга ҳамда ёши катталар ва сурункали касаллиги бор инсонларга алоҳида эътибор қаратишга чақирмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?