Пикассо картинаси наркосавдогарлар уйида қандай пайдо бўлди?

1 дақиқа ўқиш156
Пикассо картинаси наркосавдогарлар уйида қандай пайдо бўлди?

Францияда гиёҳванд моддалар савдоси иши доирасида ўтказилган тинтув пайтида дунёга машҳур рассом Пабло Пикассонинг йўқолган картинаси топилди. Бу воқеа Парижнинг жануби-шарқий чеккасида — Шампиньи-сюр-Марн  шаҳрида содир бўлди.

Пикассонинг асари Париждаги санъат буюмларини сақлаш омборидан ўғирланган. Картина аслида коллекционер сингапурлик аёлга тегишли бўлган. Ўғирликда гумон қилинаётганлардан бири ўша омборда қўриқчилик қилган.

Ушбу картинанинг расмий номи ҳали ошкор этилмаган, лекин экспертлар томонидан тасдиқланган.

Le Parisien газетасининг хабар беришича, Пабло Пикассонинг картинасидан ташқари, полиция уйдан гиёҳванд модда, қимматбаҳо кийимлар ва бир неча минг евро нақд пулни мусодара қилган.

Пикассо асарлари узоқ йиллардан бери ўғирларнинг "севимли" нишони бўлиб келмоқда. Бу ҳолат яна бир бор санъат асарларининг хавфсизлиги етарлича таъминланмаганини ва қора бозордаги ҳаракати давом этаётганини кўрсатмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?