Фото: “Sports”
Қозоғистонлик боксчи Сакен Бибоссинов Париж Олимпиадасида Ўзбекистон вакилига мағлубиятга учраганидан сўнг юртдошларига мурожаат қилди.
“Ҳурматли қозоқ халқи!
Токио Олимпиадасида бронза медалини қўлга киритганимда, Париж Олимпиадасига қайтиб, олтин медални қўлга киритаман ва мақсадимга эришаман, деб ўйлаб, шу ерга келдим. Мен бу Олимпиадани интиқлик билан кутгандим. Мен ўз мамлакатимга “олтин” олиб келмоқчи эдим. Кўк байроғимиз ҳилпираб, мадҳиямиз янграшини хоҳлагандим. Ҳаммаси биз хоҳлагандек бўлмади. Менимча, мен яхши жисмоний формада эдим. Менга бир оз омад етишмади, шекилли. Аммо, Худога шукур, қозоқ халқи шарафини ҳимоя қилиш бахтига муяссар бўлдим.
Мени ғалаба ва мағлубиятларда қўллаб-қувватлаган барчангизга раҳмат айтаман. Яхши сўзларингиз учун раҳмат!”, деб ёзди Сакен ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Вазни 51 килограммгача бўлган боксчилар ўртасидаги мусобақанинг чорак финалида ўзбекистонлик Олимпиада чемпиони Ҳасанбой Дўстматов Сакен Бибоссиновни мағлубиятга учратган эди.
Ярим финалда Рио Олимпиадаси чемпиони Кабо-Верде вакили Давид де Пинани мағлубиятга учратиб Олимпиада финалига йўл олди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди