date

Ўртоқлик ўйини. "Насаф" Россия клуби билан дуранг ўйнади

Ўртоқлик ўйини. "Насаф" Россия клуби билан дуранг ўйнади
Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони “Насаф” янги мавсумга тайёргарлик кўриш жараёнида турли клублар билан ўртоқлик учрашувларида ҳам иштирок этмоқда.

Қаршиликлар Анталиядаги навбатдаги баҳда Россия биринчи лигаси пешқадами “Балтика” билан куч синашди.

Учрашувда ҳисобни Рубин Хебай очди. Бироқ ҳамюртларимизга ғалабани ушлаб қолиш насиб қилмади. Ўйин якунланиши арафасида калининградликлар вазиятни тенглаштирди.

"Насаф" — "Балтика" (Россия) 1:1
Гол
: Рубин Хебай.
"Насаф": 1.Олександр Воробей, 7.Акмал Мозговой, 14.Шароф Муҳитдинов, 19.Стефан Чолович, 22.Игор Голбан, 23.Ҳусайн Норчаев, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 34.Шерзод Насруллаев, 77.Ойбек Бозоров, 69.Драган Черан, 92.Умарбек Эшмуродов.

“Насаф” янги мавсумни ўз майдонида бошлайди. Рўзиқул Бердиев шогирдлар 9 мартга белгиланган дастлабки турда ўтган йили чемпионат совриндори “Сўғдиёна”ни қабул қилади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Ўртоқлик ўйини. "Насаф" Россия клуби билан дуранг ўйнади