01:31 / 23.02.2025
2 918

Исроил Мадримов WBC Interim камари учун жангда Вержил Ортисга мағлуб бўлди

Исроил Мадримов WBC Interim камари учун жангда Вержил Ортисга мағлуб бўлди
Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтаётган профессионал бокс оқшоми доирасида ўзбекистонлик Исроил Мадримов рингга чиқди.

Супер ярим ўрта вазн тоифасида жанг қилувчи Исроил Мадримовга бу сафар WBC Интерим чемпиони, америкалик Вержил Ортис рақиблик қилди.

12 раундлик чемпионлик жанги тўлиқ давом этди ва унда ҳакамларнинг якдил қарори билан (117-111, 115-113, 115-113) Виржил Ортис ғалаба қозониб, ўз камарини сақлаб қолди.

Ҳозирга қадар 29 ёшли Исроил Мадримов 12 та жанг ўтказиб, 10 та ғалаба, 1 та мағлубият ва 1 та дуранг қайд этган эди. Энди унинг ҳисобида 2 та мағлубият бор. 26 ёшли Вержил Ортис Жуниор ғалабалари сонини 23 тага етказди. У сўнгги жангида Мадримовнинг бўлажак рақиби Богачукни очколар ҳисобига кўра таслим этганди.

Мадримов 21 декабрь куни Украина вакили Сергей Богачукка қарши рингга чиқиши керак эди. Бироқ боксчи ўткир бронхит туфайли мазкур жангда иштирок эта олмаганди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт