date
views 2 786

Шомуродов майдонга тушса, “Рома”нинг ўйини ўзгаради! Дерби арафасида мухлислар орасида катта шов-шув!

Шомуродов майдонга тушса, “Рома”нинг ўйини ўзгаради! Дерби арафасида мухлислар орасида катта шов-шув!
Римнинг машҳур “Рома” клуби атрофида яна бир бор қизғин муҳокамалар кетмоқда. Клаудио Раньери камбэкидан сўнг жамоа шиддат билан ўсиб бормоқда. Таниқли мутахассис 2024 йил ноябрида бош мураббий лавозимини қабул қилиб, жадвалнинг пастки қисмида бўлган “бўрилар”ни бир неча ой ичида Европа Чемпионлар лигаси йўлланмаси учун курашаётган топ жамоага айлантирди.

Раньери — трансферсиз муваффақият формуласи

Жозе Моуриньо давридаги катта харажатларга қарамай, кутилган натижа келмаганди. Аммо Раньери бор таркиб билан ишлашни афзал кўрди ва жарима майдончасида тиш-тирноғи билан курашадиган футболчиларни ўйинга тўғри йўналтирди. Шу асосда клуб 15 декабрдан бери мағлубиятсиз серияни бошлади: 11 та ғалаба ва 4 та дуранг!

“Рома” – “Лацио” дербиси арафасида нима кутилаяпти?

А Сериянинг 32-тури доирасидаги марказий баҳс – “Лацио” ва “Рома” ўртасидаги дерби 13 апрель куни “Олимпико”да бўлиб ўтади. Расмий мезбон сифатида “Лацио” қайд этилган бўлса-да, римликлар учун бу ўйин икки баробар аҳамиятга эга.

Маурицио Иорио: “Шомуродов тушса, ўйин кескин ўзгаради!”

“Рома” сафида 1982/83 мавсумда Италия чемпиони бўлган собиқ ҳужумчи Маурицио Иорио журналистлар билан суҳбатда жамоа ҳужуми ҳақида тўхталиб ўтди:

“Лечче” ва “Ювентус”га қарши голлар айнан Артём Довбик ва Элдор Шомуродов бирга ҳаракат қилган пайтда киритилди. Бирга майдонга тушириш натижа беряпти, аммо уларни дербида илк дақиқалардан тушириш катта таваккалчилик. Шомуродов майдонда пайдо бўлиши билан жамоа ўйинида жонланиш юз беради. У тўп учун охиригача курашади, майдонда таянч нуқтага айланади.”

“Рома”нинг ҳужумдаги имкониятлари ва муаммолари

Маурицио Иорио Довбикнинг жисмоний тайёргарлигига ҳам алоҳида эътибор қаратди:

“Рақамлар унинг даражасини кўрсатяпти, лекин Артём Лукаку каби жамоани олдинга етаклаши керак. Буни Раньери ҳам ундан талаб қиляпти. Ҳозирча Довбик кўпроқ жарима майдончасида тўп кутиб турибди, Дибала йўқлигида унга тўп етиб бормаяпти. Шу сабаб Матиас Суле ва Лоренцо Пеллегрини кўпроқ фаоллик кўрсатиши шарт. Аммо катта ўйинларда улар ҳам кутилган даражада ўйнай олмаяпти.”

“Рома” тўхтамаслиги керак!

“Бу дерби нафақат ғалаба, балки Европа Чемпионлар лигасига чиқиш учун калит ҳисобланади. Олдимизда “Болонья” сингари жиддий рақиблар бор. Агар Европага йўл очишни истасак, 13 апрелдаги дербидан фақат ғалаба билан чиқишимиз шарт!”

Эслатма:
“Лацио” – “Рома” дербиси 13 апрель куни “Олимпико” стадионида бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан 23:45 да старт олади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт