
Италиянинг А Серияси 33-турида «Рома» жамоаси «Верона»ни минимал ҳисоб билан (1:0) мағлуб этди. Ушбу ғалабадан кейин Рим клубининг бош мураббийи Клаудио Раньери ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Sky Sport нашрига берган интервьюсида тажрибали мураббий жамоасининг ғалабаси ҳақида шундай деди:
«Биз бугунги баҳсни тезкор гол билан бошладик ва бунинг учун футболчиларимизга раҳмат. Суле вазиятни аниқ бажарди, Кристанте ажойиб узатмаси билан голга асос солди, Элдор Шомуродов эса ажойиб ўйини билан ғалабани таъминлади. Биз бугун уч очкони қўлга киритишга қатъий бел боғлаган эдик ва буни уддаладик.
Чемпионлар лигаси учун кураш доимо қийин кечади, лекин биз охиригача курашамиз. «Рома» ҳар бир учрашувда яхши натижа кўрсатиш учун майдонга тушади. Фикримча, мухлислар ҳам биз кўрсатаётган ўйиндан мамнун бўлмоқда».
Шу тариқа, Клаудио Раньери «Рома»нинг ғалабасидан мамнун эканлигини ва мавсум охиригача Чемпионлар лигасига йўлланма учун курашишда давом этишларини таъкидлади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар