
Ёзнинг бошланиши билан бирга, спорт мухлислари учун ҳақиқий совғалар тайёрланган. ММА ва бокс бўйича май ойида ўтадиган бир қатор нуфузли ва қизиқарли жанглар, бутун жаҳонда миллионлаб томошабинларнинг диққатини ўзига жалб қилиши шубҳасиз.
ММАнинг асосий маркази ҳисобланган UFC промоушени 11 май тонгида "UFC 315" турнирини тақдим этади. Ушбу оқшомнинг асосий жангларидан бирида ярим ўрта вазнда фаолият юритаётган жангчи Белал Муҳаммад ва истеъдодли спортчи Жек Делла Мадалена ўзаро рақобатга киришади. Қўшимча тарзда, “co-main event”да эса қирғизистонлик юлдуз Валентина Шевченко франциялик Манон Фьоро билан куч синашади.
Мазкур сананинг ўзида, соат 17:00 да Тошкентдаги «Ҳумо арена» спорт мажмуасида "Octagon 72" турнири старт олади. Унда ўзбекистонлик бир қатор ёрқин ва истеъдодли спортчиларимиз хорижлик рақибларга қарши куч ва маҳоратларини намойиш қилишади.
13 май куни эса профессионал бокс мухлислари учун ҳам қизиқарли кечади. Австралия мамлакатнинг энг катта бокс оқшомларидан бирига мезбонлик қилади. Унда крузервейт вазнида чемпионлик учун Жей Опетая ҳамда кучли рақиб Клаудио Скуэо рингда кураш олиб боради.
17 май куни Ўзбекистон ММА мухлислари учун тарихий кун бўлади. Чунки “UFC Fight Night” турнирида юртдошимиз Нурсултон Рўзибоев ҳам октагонга кўтарилади. У америкалик Дастин Штольцфус билан куч синашади. Бу баҳсда ҳамюртимиз ғалаба қозониб, мамлакатимиз спорт тарихига янги саҳифа ёзиши кутилмоқда.
18 майда яна бир қизиқарли "UFC Fight Night" кечаси ташкил этилади. Унда таниқли бразилиялик жангчи Гилберт Бёрнс, ёш ва истеъдодли спортчи Майкл Моралес билан тўқнаш келади. Бу тўқнашувни бутун дунё ММА мухлислари қизиқиш билан кузатиб боради.
23 май куни эса Париж шаҳри "PFL Europe 2" турнирига мезбонлик қилади. Унинг ажойиб томони шундаки, мазкур турнирда футбол юлдузи, "Манчестер Юнайтед" клуби ва Франция терма жамоасининг собиқ футболчиси Патрис Эвра ММАда ўз дебютини амалга оширади. Уни майдонда ким қарши олиши ҳали маълум қилинмаган бўлса-да, бу жангга қизиқиш аллақачон юқори даражада.
Ойнинг сўнгги кунлари эса янада қизғин кечади. 30 май куни катта профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтади. Унда ўзбек боксининг юлдузи Муроджон Аҳмадалиев мексикалик рақиби Луис Кастильога қарши рингга кўтарилади. Айнан шу баҳсдан кейин Муроджоннинг келгуси рақиби, машҳур япониялик чемпион Наоя Иноуэ билан бўладиган катта тўқнашувга йўл очилиши кутилмоқда.
Юқорида қайд этилган жанг ва турнирлар рўйхати, албатта, бундан кейин ҳам кенгайиши мумкин. Ушбу қизиқарли ва ҳаяжонли баҳсларни ўтказиб юбормаслик учун, спорт мухлислари сайтимизни кузатишда давом этинг! «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар