Англия терма жамоасининг собиқ футболчиси Стюарт Пирсс оиласида фожиа юз берди. Унинг кенжа ўғли Харли Пирсс трактор бошқараётганда ҳалокатга учраб вафот этди.
Euro-football.ru ёзишича, бахтсиз ҳодиса трактор шинасининг ёрилиши оқибатида содир бўлган. Харли Пирсс бошқарувни йўқотиб, тракторни тўхтата олмади ва воқеа жойида ҳаётдан кўз юмди.
Стюарт Пирсс ва рафиқаси Лиз йигирма йил бирга яшаган, бироқ улар 2013 йилда ажрашган. Оиланинг маълум қилишича, Харли ҳар доим уларнинг юрагида қолади.
Стюарт Пирсс 1987-1999 йилларда Англия терма жамоасида ўйнаган. У фаолияти давомида “Манчестер Сити” ва “Ноттингем Форест” клубларида ҳам тўп сурган.
Футболчи ҳаётида кўплаб ютуқларга эришган. Унинг оиласи ҳозирда оғир йўқотиш азобини бошдан кечирмоқда.
Стюарт Пирсснинг ўғли Харли трактор ҳалокатида вафот этди
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар