date

«Манчестер Сити» футболчини ижарадан чақириб олиши мумкин

«Манчестер Сити» футболчини ижарадан чақириб олиши мумкин
«Манчестер Сити» қишки трансфер ойнасида ярим ҳимоячи Клаудио Эчеверрини Леверкузенда ижара асосида ўйнаётган «Байер»дан чақириб олиши мумкин. Бу ҳақда Sport Witness нашри хабар берди.

Манбага кўра, «шаҳарликлар» 19 ёшли аргентиналик футболчини ўйин амалиёти етарли бўлмаган тақдирда қайтаришни кўриб чиқмоқда. Аммо «Манчестер Сити» Эчеверрини заҳирада қолдиришни режалаштирмаяпти ва унга кўпроқ ўйин вақтига эга бўла оладиган бошқа ижара вариантини изламоқчи.

Жорий мавсумда Эчеверри барча мусобақаларда 6 ўйинда майдонга тушиб, 1 та голли узатма амалга оширди. У жами 127 дақиқа ўйнади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Манчестер Сити» футболчини ижарадан чақириб олиши мумкин