date

Камерун Россияни меҳмон қилишга тайёр

Камерун Россияни меҳмон қилишга тайёр
Камерун Спорт ва жисмоний тарбия вазирлигининг бош инспектори Мишел Диссаке Мбарга Россия миллий терма жамоасига қарши эҳтимолий учрашув ҳақида фикр билдирди. "Россия билан ўйин ўтказишга тайёрмиз.

Агар шундай қарор қабул қилинса, биз ўйнаймиз. Нега йўқ?

Камерунга таклиф қиламиз, бу ҳеч қандай муаммо эмас. Бизда бундай ўйинлар учун мос келадиган ажойиб инфратузилма мавжуд", – деди Мишел "Спорт-Экспресс" нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг кузида Россия ва Камерун терма жамоалари Москва шаҳрида ўртоқлик учрашуви ўтказган эди. Валерий Карпин шогирдлари ўша ўйинда 1:0 ҳисобида минимал ғалабани қўлга киритишган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Камерун Россияни меҳмон қилишга тайёр