Аргентина ва Франция ўртоқлик учрашуви ўтказиши мумкин

Аргентина ва Франция ўртоқлик учрашуви ўтказиши мумкин

Аргентина ва Франция ўртоқлик учрашуви ўтказиши мумкин
Франция терма жамоаси 2026-йилги Жаҳон чемпионатига тайёргарлик доирасида Аргентина терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказиши мумкин. Франция Футбол Федерацияси жаҳон чемпионатидан олдин жамоа учун муносиб рақиб қидираётган бўлиб, амалдаги чемпионлар – Аргентина, "учранглилар" учун идеал рақиб сифатида кўрилмоқда, деб хабар бермоқда AlbicelesteTalk.

Агар барча шартлар келишиб олингудек бўлса, ўйин март ойида бўлиб ўтади. Эслатиб ўтамиз, Франция ва Аргентина терма жамоалари 2022-йилда Қатарда бўлиб ўтган охирги жаҳон чемпионати финалида ўзаро куч синашган эди.

Ўша баҳс асосий вақтда ҳамда қўшимча бўлимларда 3:3 ҳисобидаги дуранг билан якунланган, пенальтилар сериясида эса аргентиналиклар ғалаба қозонишганди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар