
Лондоннинг "Челси" клуби собиқ футболчиси Пэт Невин жамоанинг жорий Англия чемпионатидаги натижалари ҳақида фикр билдирди. Мутасаддининг таъкидлашича, "Челси"нинг барқарор ўйин кўрсата олмаслигига асосий сабаб ёзда бўлиб ўтган клуб жаҳон чемпионатида иштирок этгани бўлган.
"Гап маҳоратнинг етишмаслигида эмас, балки ёзги танаффуснинг йўқлигида. Натижада жамоада кўпроқ жароҳатлар бўлади.
Декабр, январ ва феврал ойлари "Челси" учун энг оғир бўлишини кутяпман", — дейди Невин CasinoHawks билан суҳбатда. АПЛнинг 11-туридан кейин Энсо Марескага қўл остидаги "Челси" 20 очко билан учинчи ўринда бормоқда.
Лондонликлардан юқорида фақат "Манчестер Сити" ва "Арсенал" жойлашган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.