date

Хиддинк: Акинфеев ғалабага чанқоқ дарвозабон

Хиддинк: Акинфеев ғалабага чанқоқ дарвозабон
Нидерландиялик мураббий Гус Хиддинк, 2006-2010 йилларда Россия терма жамоасини бошқарган вақтларида дарвозабон Игор Акинфеев билан ишлаган даврларини эслади. 2008 йилги Европа чемпионатида жамоа мусобақа ярим финалигача етиб борган эди.

"Акинфеев менга доим меҳрибон йигит ва ғолиблик менталитетига эга инсон сифатида ёдда қолган. У менга футболчи сифатида жуда ёқарди.

Жисмонан кучли ва дарвозага учаётган ҳар қандай тўпни ушлай олади," – деди Хиддинк Sport24 нашрига берган интервьюсида. Акинфеев Россия терма жамоаси таркибида 110 та ўйинда майдонга тушиб, 95 та гол ўтказиб юборган.

У 2003 йилдан бери фақат Москвадаги ЦСКА клубида фаолият юритмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Хиддинк: Акинфеев ғалабага чанқоқ дарвозабон