Алишер Файз нега одамлар уни танишидан хурсанд бўлади? “Жонимдан нималар ўтди...” (видео)

Алишер Файз нега одамлар уни танишидан хурсанд бўлади? “Жонимдан нималар ўтди...” (видео)

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Алишер Файз13 студия” лойиҳасида ўзини кўчада мухлислар таниб қолишига муносабати ҳақида гапирди.

Хонандага 2005 йилда илк бор концертлардан бирида чиқиш қилганидан сўнг танилиш ва эътироф этилиш учун ҳаракат қилгани, бироқ йиллар ўтиб, аксинча, одамлар уни таниб қолмаслиги учун ташқи кўринишини ўзгартиришга уринмаяптими, деган савол берилди.

“Йўқ, мен учун унақа эмас. Мен онамнинг меҳрига тўймасдан туриб уйдан чиқиб кетдим. 'Шунга эришаман, ҳаётимни тартибга соламан', деб чиққанман. Шунинг учун мени танишса, мен хурсанд бўламан. Менга ёқади”, — деди Алишер Файз.

Хонанда одамларнинг уни таниши ўз нафси учун эмас, йиллар давомида қилган меҳнатлари ва интилишлари бесамар кетмаганидан далолат беришини таъкидлади.

“Бу нафсимга ўз ҳиссасини бериш учун эмас. Меҳнатларим зое кетмаганидан хурсанд бўламан. Масалан, кўзойнак тақадиган бўлсам, қуёш кўзимни олмаслиги учун тақаман. Кепка киядиган бўлсам ҳам, ўз сабаби бор.

Лекин 'мени таниб қолишмасин, бунақа бўлмасин', деган нарса йўқ. Вой-вой, жонимдан нималар ўтди мени танисин деб. Шунинг учун одамлар мени таниб қолишидан қочмайман”, — деди хонанда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар