
Айнтрахт клубининг қанот ҳимоячиси Натаниел Браун Мадриднинг Реал ва Англиянинг Манчестер Сити жамоалари радарыга тушган. Бу ҳақда SPORT BILD хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, 22 ёшли футболчи жорий йилнинг октябр ойида Германия терма жамоаси сафида дебют қилган ва бу икки йирик клуб унинг ўйинларини яқиндан кузатмоқда. 2024 йилда Айнтрахт спорт директори Маркус Креше Браунни Нюрнберг клубидан 3 миллион еврога сотиб олган эди.
Ҳозирда эса клуб футболчининг қийматини 10 баробар ошган деб ҳисобламоқда. Жорий мавсумда Браун барча мусобақаларда 15 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урган ва 3 та голли узатмани амалга оширган.
Брауннинг Айнтрахт билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг ёзига қадар давом этади. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг ҳозирги трансфер қиймати 30 миллион еврога баҳоланмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.