date

Россия Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказиши мумкин


Россия терма жамоасининг собиқ футболчиси, ҳозирда эксперт бўлиб фаолият юритаётган Владимир Гранат Россия ва жаҳон чемпионати–2026 иштирокчиси бўлган Ўзбекистон терма жамоаси ўртасида ўртоқлик учрашуви ташкил қилиш таклифини билдирди. "Ўзбекистон билан ўйин жуда қизиқ бўлар эди.

Жаҳон чемпионати иштирокчиси. Умуман олганда, рақиб қанчалик кучли ва FIFA рейтингида юқори бўлса, ўйинлар шунчалик қизиқарли бўлади", – дея Гранатнинг сўзларини келтиради Metaratings.ru.

Эслатиб ўтамиз, Россия терма жамоаси 2022-йил феврал ойидан буён халқаро мусобақалардан четлатилган. Валерий Карпин бошчилигидаги сўнгги ўртоқлик ўйини Сочида Чилига қарши ўтказилиб, унда россиялик футболчилар 0:2 ҳисобида мағлуб бўлишган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Россия Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказиши мумкин