date

Юнион сардори Бавария футболчисини танқид қилди


Кеча, 3-декабр куни, Мюнхеннинг "Бавария" жамоаси Германия Кубоги 1/8 финал босқичи доирасида Берлиннинг "Юнион" клубини 3:2 ҳисобида мағлуб этди. Ўйиндан сўнг, "Юнион" сардори Рани Хедира ўз фикрларини билдирди.

Ярим ҳимоячининг сўзларига кўра, мюнхенлик футболчи Александр Павлович майдонда узоқ вақт ётиб, ўйинни кечиктирган. "Бундай рақибларга қарши ўйнаганда, агар улар 45-дақиқадан бошлаб вақтни чўзишни бошлашса, бу бизга нисбатан қандай ҳурматда бўлишганини кўрсатади.

Бу адолатли ўйин эмас", - дея Хедирани "Bayern & Germany" нашри келтиради. Шу билан бирга, Хедира Павловичга тезроқ соғаяш тилади.

"Юнион" ўзининг кейинги учрашувини Германия чемпионатининг 13-тури доирасида "Вольфсбург"га қарши ўтказади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Юнион сардори Бавария футболчисини танқид қилди