date

«Ривер Плейт» «Монументал» стадионини 101 минг ўрингача кенгайтиради

«Ривер Плейт» «Монументал» стадионини 101 минг ўрингача кенгайтиради

Аргентина гранди «Ривер Плейт» ўзининг машҳур «Монументал» стадионини кенгайтириш бўйича янги лойиҳани эълон қилди. Режага кўра, арена сиғими 101 минг томошабинга етказилади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Кенгайиш натижасида 16 мингта қўшимча ўрин пайдо бўлади: ҳозирда стадион 85 минг кишини қабул қила олади. Қурилиш ишлари апрел ойида бошланиб, тахминан 36 ой — уч йил давом этиши кутилмоқда. Янгиланган «Монументал» 2029 йилдан бошлаб 100 мингдан ортиқ мухлисни сиғдира олади.

Сиғим бўйича «Монументал» «Камп Ноу»ни ортда қолдиради, бироқ барибир Пхеньяндаги 80-йилларнинг иккинчи ярмида барпо этилган «Биринчи май номидаги Ниннадо» стадионидан кичикроқ бўлиб қолади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Ривер Плейт» «Монументал» стадионини 101 минг ўрингача кенгайтиради