date

Собиқ скаут Закарян трансфери аввалда омадли кўринганини айтди

Собиқ скаут Закарян трансфери аввалда омадли кўринганини айтди

Испаниянинг «Реал Соседад» клубида ишлаган собиқ скаут Саша Эставес ярим ҳимоячи Арсен Закаряннинг Сан-Себастьян жамоасидаги ўйинлари ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Эставеснинг айтишича, футболчи илк келган пайтда трансфер ижобий баҳоланган: кўрсаткичлари ҳам ёмон бўлмаган. Бироқ ҳозир Закаряннинг майдондаги ҳаракатлари кутилган даражага чиқмаяпти ва бунга турли омиллар таъсир қилиши мумкин.

Собиқ скаут Закаряндаги пасайиш мослашув жараёни, ўйин амалиётининг камлиги ҳамда жароҳатлар билан боғлиқ бўлиши эҳтимолини ҳам алоҳида таъкидлади.

Жорий мавсумда россиялик ярим ҳимоячи 16 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол муаллифи бўлди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Собиқ скаут Закарян трансфери аввалда омадли кўринганини айтди