date

Мбаппе Винисиусни ҳимоя қилди ва унга рақсни давом эттир деди

Мбаппе Винисиусни ҳимоя қилди ва унга рақсни давом эттир деди

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе жамоадоши Винисиус Жуниорни қўллаб-қувватлади. Бразилиялик футболчи Чемпионлар лигасида «Бенфика»га қарши баҳсда рақиб ўйинчи Жанлука Престианнини ўзига нисбатан ирқчилик қилганликда айблаган эди. Аргентиналик футболчи эса Винисиус вазиятни нотўғри тушунганини таъкидлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашувдан кейин Винисиус бурчак байроғи ёнида голни провокацион тарзда нишонлагани учун ҳам танқид остида қолди. Шунга қарамай, Мбаппе бразилиялик шеригини очиқ ҳимоя қилди.

«Рақсга туш, Вини, ва ҳеч қачон тўхтама. Улар бизга нима қилиш мумкин ёки мумкин эмаслигини айтиб бера олмайди», — деб ёзди Мбаппе ижтимоий тармоқларда.

Аввалроқ Винисиус Жуниор Килиан Мбаппега катта миннатдор экани ҳақида ҳам хабарлар тарқалган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Мбаппе Винисиусни ҳимоя қилди ва унга рақсни давом эттир деди