23:05 / 03.04.2017
5 705

Ўзбекистон аёллар термаси Осиё Кубоги–2018 саралашини ғалаба билан бошлади

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бугун, 3 апрель куни Осиё Кубоги–2018 турнирига саралаш босқичидги иштирокини бошлади. “B” гуруҳи 1-турида Шерали Бобоқулов шогирдлари Гонконг термасига қарши баҳс олиб борди, деб ёзади Уфф.уз.
Ўзбекистон аёллар термаси Осиё Кубоги–2018 саралашини ғалаба билан бошлади
Шимолий Корея пойтахти Пхеньян шаҳридаги Kim II Sung Stadium майдонида бўлиб ўтган ўйинда Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 2:1 ҳисобида зафар қучди. Учрашувнинг 16-дақиқасида Людмила Карачик ҳисобни очган бўлса, 80-дақиқада Чёнг Вам Ки мувозанатни тиклади.

Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида Дилдора Нозимова томонидан киритилган гол Шерали Бобоқулов жамоасига ғалаба келтирди. “B” гуруҳдаги дастлабки ўйинда мезбонлар – КХДР аёллар термаси Ҳиндистон дарвозасига жавобсиз 8 та гол урди.

Осиё Кубоги–2018 саралаши

“B” гуруҳи, 1-тур

3 апрель, душанба

Гонг Конг – Ўзбекистон 1:2

Голлар: Чёнг Ваи Ки (80) – Людмила Карачик (16), Дилдора Нозимова (90+4)

Огоҳлантириш: Квок Чинг Ман (90)

Гонконг: Лёнг Ваи Нга, Хо Ван Тунг, Квок Чинг Ман, Санг Винг Сзе, Квонг Винг Ян, Винг Кум (Лау Ю Чинг, 85), Син Чанг Йи, Ю Хеи Ман, Вонг Со Хан, Чёнг Ваи Ки, Лау Мунг Кинг (66).

Ўзбекистон: Лайло Тилолова, Нозима Камолтоева, Холида Дадабоева, Зумрад Назарова, Феруза Турдибоева (Малика Бурхонова, 89), Нилуфар Қудратова, Мафтуна Шойимова, Комила Зарипова (Махфуза Туропова, 22), Людмила Карачик, Лианна Норбекова, Дилдора Нозимова.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон аёллар термаси Осиё Кубоги–2018 саралашини ғалаба билан бошлади