Испания ғалабадан кейин икки футболчисидан хавотирда...

1 дақиқа ўқиш155
Испания ғалабадан кейин икки футболчисидан хавотирда...

2026 йилги жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг сўнгги турида Испания миллий жамоаси Уругвай устидан минимал ҳисобда ғалаба қозонди.

Учрашув тақдирини Баэна томонидан урилган ягона гол ҳал қилди. Испания 1:0 ҳисобидаги ғалаба эвазига гуруҳни биринчи ўринда якунлаб, 1/16 финал босқичига йўл олди.

Бироқ муҳим ғалабадан кейин «Қизил фурия» мураббийлар штаби учун хавотирли хабарлар ҳам пайдо бўлди. Marca нашри маълумотига кўра, ярим ҳимоячилар Нико Уильямс ва Йереми Пино Уругвайга қарши баҳсда жароҳат олган.

Испания бош мураббийи Луис де ла Фуэнте футболчиларнинг ҳолати тиббий штаб назоратида эканини маълум қилди.

«Уларни диққат билан кузатамиз. Никода ноқулайлик бор. Бу мушак жароҳати ёки чарчоқ билан боғлиқ бўлиши мумкин», — деди мутахассис.

Энди Испания мухлисларини Уильямс ва Пинонинг плей-офф баҳсигача тикланиши масаласи ташвишлантирмоқда. Жамоа 1/16 финалга гуруҳ пешқадами сифатида йўл олган бўлса-да, икки муҳим футболчининг ҳолати навбатдаги учрашув олдидан асосий масалалардан бирига айланди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?