ЖЧ-2026. Чоракфиналнинг барча жуфтликлари маълум бўлди

ЖЧ-2026. Чоракфиналнинг барча жуфтликлари маълум бўлди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Жаҳон чемпионатининг нимчорак финал баҳслари якунланиб, мусобақанинг чоракфиналига йўл олган барча жамоалар номи аниқланди.
  • Навбатдаги босқич доирасида Франсия — Марокаш, Норвегия — Англия, Испания — Белгия ҳамда Аргентина — Швейсария терма жамоалари ўзаро майдонга тушади.
  • Ушбу учрашувлар 10 июлдан 12 июл оралиғида Тошкент вақти билан белгиланган вақтларда бўлиб ўтади.
  • Ҳар бир жамоа яримфинал йўлланмаси учун кураш олиб боради.

Жаҳон чемпионатида нимчорак финал баҳслари якунланиб, чоракфиналга чиққан барча жамоалар номи аниқланди.

Навбатдаги босқичда мухлисларни бир қатор шиддатли тўқнашувлар кутмоқда. Айниқса, Испания — Белгия ҳамда Норвегия — Англия учрашувлари катта қизиқиш уйғотмоқда.

Франция Марокаш билан куч синашади

Чоракфинал босқичини Франция ва Марокаш миллий жамоалари ўртасидаги баҳс очиб беради.

Учрашув 9 июлдан 10 июлга ўтар кечаси Тошкент вақти билан соат 01:00 да бошланади.

Норвегиянинг навбатдаги рақиби — Англия

Норвегия чоракфиналда Англияга қарши майдонга тушади.

Икки жамоа ўртасидаги беллашув 10 июлдан 11 июлга ўтар кечаси соат 00:00 га белгиланган. Ушбу жуфтликдан кескин ва муросасиз футбол кутилмоқда.

Марказий баҳсда Испания ва Белгия тўқнашади

Чоракфиналнинг энг эътиборли учрашувларидан бирида Испания ҳамда Белгия миллий жамоалари яримфинал йўлланмаси учун кураш олиб боради.

Баҳс 11 июлдан 12 июлга ўтар кечаси Тошкент вақти билан соат 02:00 да старт олади.

Аргентина Швейцарияга қарши

Амалдаги чемпион Аргентина чоракфиналда Швейцария билан тўқнаш келади.

Аргентина нимчорак финалда Мисрни суперкамбэк эвазига мағлуб этган бўлса, Швейцария Колумбияни пенальтилар сериясида енгди.

Учрашув 11 июлдан 12 июлга ўтар тонги соат 06:00 да бошланади.

Чоракфинал ўйинлари жадвали

  • Франция — Марокаш — 10 июль, 01:00;

  • Норвегия — Англия — 11 июль, 00:00;

  • Испания — Белгия — 12 июль, 02:00;

  • Аргентина — Швейцария — 12 июль, 06:00.

Энди жаҳон чемпионлиги учун курашда атиги саккиз жамоа қолди. Ҳар бир учрашув яримфинал йўлланмаси тақдирини ҳал қилади.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар