Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоларига тантанали равишда автомобил топширилди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоларига тантанали равишда автомобил топширилди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари Аббос Файзуллаев ва Элдор Шомуродовга Х’Пенг русумли автомобиллар тантанали равишда топширилди. Совғалар Б.А. Holding томонидан футболчиларга тақдим этилди.

Маросимда сўз олган Аббос Файзуллаев кўрсатилган эътибор учун миннатдорлик билдирди. У бу совғани шахсий ютуқ эмас, балки бутун миллий терма жамоанинг меҳнатига берилган баҳо сифатида қабул қилишини айтди.

"Кичик меҳнатимизни қадрлашгани учун катта раҳмат. Бу совға бутун терма жамоамизнинг ютуғи. Футболни бир киши ўйнамайди, бу жамоавий натижа. Компанияга ҳам миннатдорлик билдирамиз", деди Аббос Файзуллаев.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоларига тантанали равишда автомобил топширилди

Тадбирда футболчиларга автомобил калитлари топширилди. Элдор Шомуродов ва Аббос Файзуллаев миллий терма жамоанинг сўнгги йиллардаги асосий футболчиларидан бири сифатида эътироф этилди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар