Ҳоссам Ҳассан: “Месси мусобақада қолиши учун бизга нисбатан адолатсизлик қилинди”

1 дақиқа ўқиш821
Ҳоссам Ҳассан: “Месси мусобақада қолиши учун бизга нисбатан адолатсизлик қилинди”
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Жаҳон чемпионатининг нимчорак финалида Аргентина терма жамоаси Мисрни 3:2 ҳисобида мағлуб этиб чорак финалга йўл олгани жиддий ҳакамлик можарсига сабаб бўлди.
  • Миср терма жамоаси бош мураббийи Ҳоссам Ҳассан ҳакамлар ва ташкилотчилар Лионель Месси мусобақада қолиши учун ўз жамоасига нисбатан адолацизликка йўл қўйилганини таъкидлади.

Жаҳон чемпионатининг нимчорак финал босқичидан ўрин олган Аргентина ва Миср терма жамоалари ўртасидаги учрашув катта можароларга сабаб бўлди. Амалдаги чемпионлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозониб, чорак финалга йўл олган бўлса-да, Миср томони ҳакамликдан ашаддий норозилик билдирмоқда. Мисрликлар учрашув давомида икки тўп фарқи билан олдинда бораётган эди, бироқ якунда мағлубиятга учради. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Миср терма жамоаси бош мураббийи Ҳоссам Ҳассан ўйиндан сўнг берган интервюсида ўз жамоаси “тизимли адолатсизлик” қурбони бўлганини таъкидлади. Унинг фикрича, ҳакамлар ва ташкилотчилар турнирнинг асосий юлдузи Лионель Месси мусобақани тарк этмаслиги учун барча чораларни кўрган. Ҳассан ўйин натижасига майдондаги техник омиллардан кўра, ташқи босимлар кўпроқ таъсир қилганини очиқчасига айтди.

Ҳакамлик можароси ва VAR тизимидаги шубҳалар

Мисрликларнинг эътирозлари асосан иккита вазиятга қаратилган. Биринчиси, ҳисоб Миср фойдасига турганда бекор қилинган гол бўлса, иккинчиси, учрашув якунида Энзо Фернандез томонидан урилган ғалаба голи олдидан содир бўлган қоидабузарликдир. Ҳоссам Ҳассаннинг сўзларига кўра, Алексис Мак Аллистер рақиб футболчисининг футболкасидан очиқчасига тортган бўлса-да, VAR тизими бу вазиятни текширишни лозим топмаган.

“Биз амалдаги жаҳон чемпионларидан ҳар жабҳада устун эдик, бироқ натижа майдондаги ва ундан ташқаридаги омиллар сабабли ўзгариб кетди. Эҳтимол, улар Лионель Месси пойгада қолишини исташгандир. Футболда баъзан техник жиҳатлардан устун турадиган ташқи кучлар бўлади. Аргентина ҳар бир даражада қўллаб-қувватланди”, — дея аччиқ билан гапирди Миср уроли.

Шунингдек, Миср томони ўйин бошланишидан аввал ҳакам тайинловига ҳам қарши чиққанини маълум қилди. Улар ҳакамнинг танланиши Аргентина фойдасига ишлаши мумкинлигидан хавотирда бўлишган. Учрашув давомида Муҳаммад Салахга нисбатан ишлатилган қўполлик учун пеналти берилмагани ва бу вазият ҳатто такроран кўрилмагани мисрлик футболчиларнинг ғазабини янада оширди.

Миср терма жамоаси ҳужумчиси Мостафа Зико ҳам мураббийининг фикрларини қўллаб-қувватлади. Унинг айтишича, 2:0 ҳисобидан кейин майдонда “тушунарсиз воқеалар” содир бўла бошлаган. Дарвозабон Мостафа Шобеир ўйин давомида Лионель Месси ижросидаги пеналтини қайтариб, қаҳрамонлик кўрсатган бўлса-да, якуний натижа жамоа учун фожиали бўлди. Мисрликлар бу мағлубиятни спорт принципларига зид деб ҳисобламоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?