
Ўзбекистон терма жамоаси ва «Локомотив» клуби собиқ бош мураббийи Вадим Абрамов Фарғонада иш бошлади, дея хабар бермоқда Kun.uz сайти.
Манба берган хабарга кўра, Вадим Абрамов «Нефтчи» клуби бош мураббийига айланган. Ҳозирча унинг фарғоналиклар билан шартномаси борасида бошқа маълумотлар йўқ.
Эслатиб ўтамиз, кеча Фарғона клуби раҳбариятида ўзгаришлар юз бергани ҳақида хабар берилганди. Клуб расмий сайти «бош мураббий Андрей Фёдоров жамоага янги бош мураббий топилгунга қадар вақтинча ишлаб туришини» маълум қилганди.
Маълумот учун, Вадим Абрамов 1991-1992 йилларда «Нефтчи»да футболчи сифатида фаолият олиб борган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар