08:47 / 30.08.2017
5 709

Жанубий Корея терма жамоаси етакчиси Ўзбекистонга қарши ўйнай олмаслиги мумкин

Жанубий Корея терма жамоаси етакчиси Ўзбекистонга қарши ўйнай олмаслиги мумкин
Жанубий Корея терма жамоаси сардори, «Суонси» ярим ҳимоячиси Ки Сон Ён ҳал қилувчи ўйинларда жамоасига ёрдам бера олмаслиги эҳтимоли юқори.

Wales Online’да ёзилишича, «Суонси» вакиллари футболчининг терма жамоа ўйинларига тикланиб улгуришига ишонишмаяпти.

Футболчи ёз бўйи тиззасидан олган жароҳатдан даволанди ва АПЛ ўйинларида майдонга туша олмади.

Терма жамоа бош мураббийи уни ҳал қилувчи ўйинлар олдидан терма жамоага жалб қилган ва Ки айни паллада кореялик шифокорлар назоратида бўлиб турибди.

Ки Сон Ён Жанубий Корея терма жамоасининг сардори ва етакчиси саналади. У жамоа сафида 93 ўйинда майдонга тушиб, 10 гол киритган.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Жанубий Корея терма жамоаси етакчиси Ўзбекистонга қарши ўйнай олмаслиги мумкин