Трамп тасвирли 1 долларлик тангалар АҚШда сотувга чиқди

АҚШда президент Доналд Трамп тасвири туширилган янги 1 долларлик тангалар сотувга чиқарилди. АҚШ зарбхонаси уларни мамлакат мустақиллигининг 250 йиллиги муносабати билан махсус чиқарган.
Тилларанг танганинг бир томонида Трамп портрети жойлаштирилган бўлса, иккинчи томонида АҚШ президентлик муҳри тасвирланган. Муҳрдаги қалқонда мамлакатнинг 250 йиллигига ишора қилувчи «250» рақами ҳам акс этган.
Танганинг номинал қиймати 1 доллар бўлишига қарамай, 25 донадан иборат ўрами 61 доллардан, 100 дона танга жойлаштирилган қопчаси эса 154,50 доллардан сотилмоқда.
АҚШ зарбхонаси маълумотига кўра, мазкур тангалар қонуний тўлов воситаси ҳисобланади. Шу билан бирга, улар 2026 йил кузидан муомалага чиқарилиши режалаштирилган.






























Изоҳлар 0
…