«Насаф» «Нефтчи»ни йирик ҳисобда мағлуб этди

«Насаф» «Нефтчи»ни йирик ҳисобда мағлуб этди

«Насаф» Суперлиганинг 20-турида «Нефтчи»ни йирик ҳисобда мағлуб этди. Қаршидаги «Марказий» стадионда ўтган учрашувда мезбонлар 6 та гол урган бўлса, меҳмонлар 2 марта жавоб қайтарди.

Учрашувда ҳисоб 6-дақиқада очилди. Умар Эшмуродов «Насаф»ни олдинга олиб чиқди. Oraдан икки дақиқа ўтиб, Бобир Абдихолиқов ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди. Унга Шароф Муҳитдинов ассистентлик қилди.

22-дақиқада Шароф Муҳитдиновнинг ўзи гол уриб, фарқни учтага етказди. Бу сафар унга Аденис Шала голли узатма берди.

«Насаф» биринчи бўлим охиригача яна бир бор рақиб дарвозасини ишғол қилди. 40-дақиқада Аденис Шала Ойбек Рустамовнинг узатмасидан кейин гол урди.

Иккинчи бўлим бошланганидан кўп ўтмай, Бобир Абдихолиқов ўзининг учрашувдаги иккинчи голини киритди. Шароф Муҳитдинов бу голда ҳам ассистент бўлди.

«Нефтчи» 58-дақиқада ҳисобни қисқартирди. Алишер Одилов жамоасининг биринчи голига муаллифлик қилди.

«Насаф» 80-дақиқада яна бир гол урди. Алибек Давронов Шароф Муҳитдиновнинг узатмасидан унумли фойдаланди.

Учрашувдаги сўнгги гол 89-дақиқада киритилди. Стипе Перитса «Нефтчи»нинг иккинчи голини урди. Унга Алишер Одилов голли пас берди.

Шу тариқа Қаршидаги баҳс «Насаф»нинг 6:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Учрашув бош ҳаками Илгиз Танташев бўлди. Унга Андрей Сапенко ва Тимур Гайнуллин ёрдамчилик қилди. VAR ҳаками Аскер Нажафалиев, АVAR ҳаками эса Бахтиёрхўжа Шавкатов бўлди.

Ўйинда «Нефтчи» футболчиси Икромжон Алибоев 5-дақиқада, «Насаф»дан Алибек Давронов 56-дақиқада, «Нефтчи» вакили Анваржон Ғофуров 72-дақиқада огоҳлантирилди.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар