Испания Ла лигасининг 3-тури доирасида бўлиб ўтган «Леванте»га қарши баҳснинг 89-дақиқасида «Реал» ҳимоячиси Марсело майдондан четлатилди. Мазкур вазият юзасидан бош ҳакам Эрнандес Эрнандес учрашув қайдномасига қуйидагича ёзиб қўйди:
«Ўйиннинг 89-дақиқасида ўйинчи Марсело Виейра Да Силва Жуниор ушбу сабабга кўра майдондан четлатилди: тўп ўйинда бўлмаган пайтда футболчи рақибнинг белига тепди.
Тартиб-интизом регламентининг 123-моддасига мувофиқ кескин ўйин учун футболчи биттадан учта ўйингача дисквалификация қилинади. Бундан ташқари, тўғридан-тўғри майдондан четлатиш ҳақидаги 114-моддага кўра Марсело камида 2та ўйинга четлатилади. Боиси, тўп ўйинда бўлмаган пайтдаги хатти-ҳаракат учун четлатилган футболчига камида 2та ўйиндан иборат дисквалификация назарда тутилган.
Аммо Тартиб-интизом қўмитаси Марселонинг ҳаракатларини тажовузкор дея ҳисобласа, 98-модда бўйича Марсело 4та ўйиндан 12та ўйингача дисквалификация қилиниши мумкин.
Манба: Stadion.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда